1-son 2021 yil
Толадан улюк, майда ва йирик ифлосликларни тола тозалагичгача тозалаш самарадорлигини ошириш учун 5ДП-130 русумли аррали жин конструкциясида аррали цилиндрнинг ишчи камерадан чиққан қисмида арра айланиши бўйлаб 2 дона тозаловчи колосниклар ўрнатилган. Жин конструкциясида толани 2 дона тозаловчи колосникда тозаланиши толадаги нуқсон ва ифлосликларни камайтиради. Аммо ишчи камерадаги колосникли панжара билан биринчи тозаловчи колосник оралиқ масофасини катта қўйилиши, ушбу зонада толани чиқиндига керагидан ортиқча миқдорда ажралишига олиб келиб, умумий ишлаб чиқарилган тола миқдорига салбий таъсир этган.
Мақолада толанинг чиқиндига қўшилиб кетишини камайтириш мақсадида 20та аррали жинда ўтказилган тадқиқот ишларининг натижалари келтирилган. Тадқиқотларда колосникли панжара билан биринчи ажратувчи колосник оралиқ масофасини 170 мм дан 80 мм гача оралиқларда ўрганилди. Тадқиқот натижаларидан колосникли панжара билан биринчи ажратувчи колосник оралиқ масофаси 110 мм бўлганда чиқиндидаги ифлос аралашмалар миқдори қолган оралиқ масофаларга қараганда энг юқори бўлиб, ўртача 86,4 % ни ташкил этди. Чиқиндига қўшилиб ажралган толанинг миқдори чиқинди массасига нисбатан энг кам бўлиб, ўртача 13,6 % ни ташкил этди. Тозаланган толадаги нуқсонлар ва ифлос аралашмаларнинг массавий улуши энг кам бўлиб, ўртача 3,49 % га тенг бўлди. Буларни инобатга олган ҳолда 110 мм ли оралиқ масофа оптимал катталик деб қабул қилинди.
#сифат #чиқинди #тола #пахта #ифлослик #аррали жин #колосникли панжара #ажратувчи колосник
Ushbu jurnalning veb-sayti uning ishlashi va dizaynini optimallashtirish uchun cookie-fayllardan, shuningdek sahifalarga tashrif buyuruvchilar haqidagi ma'lumotlarni yig'ish va tahlil qilish uchun maxsus xizmatdan foydalanadi. Ushbu veb-saytni ko'rishni davom ettirish orqali siz cookie fayllari va yuqoridagi xizmatdan foydalanishga rozilik bildirasiz.