Статьи : OCHILOV TO'LKIN ASHUROVICH

21 Dec 3, 2024 1:08:04 PM
Аннотация

Мақола пахтадаги табиий нуқсон ҳисобланадиган  пишмаган тола пластигини аниқлаш методикасини  ишлаб чиқишга бағишланган. Мақолада пахтадаги пишмаган тола пластигини технологик жараёнларда тозаланиши деярли ўрганилмаганлиги, уни маълум бир қисми тола таркибида бўлиши кўрсатиб ўтилган.

 Пишмаган тола пластигини аниқлашда пахта ифлослиги ва намлигини эътиборга олиниши, пахтани физик оғирлиги эмас балки, кондицион оғирлиги бўйича ҳисоблаш ишларини олиб бориш кераклиги асосланган. Пахтани кондицион оғирлигини аниқлаш формулалари берилган.

 Мақолада пахтадаги пишмаган тола пластигини аниқлаш методикасини характерловчи асосий кўрсаткичлар намуна олиш тартиби, намуна олиш нуқталари сони, намуна оғирлиги ва тажриба қайталиги белгилаб олиниб, уларни рационал қийматларини аниқлаш бўйича ўтказилган тажриба натижалари келтирилган. Тажриба натижалари статистик қайта ишланиб пишмаган толани асосий сонли статистик характеристикалари жумладан ўртача квадрат чекланиш, квадрат нотекслик, абсолют ва нисбий хатоликлар аниқланган. Намуна олиш нуқталари сони, намуна оғирлиги ва тажриба қайталиги билан абсолют ва нисбий хатоликлар ўртасидаги боғланишлар олинган.

   Тажриба натижалари ва уларни қйта ишлаш кўрсаткичларини таҳлили асосида пахта таркибидаги пишмаган тола миқдорини керакли минимал хатоликни берувчи намуна олиш нуқталари сони, намуна оғирлиги ва тажриба қайталигини рационал қийматлари тавсия этилган.

#дисперсия #нуқсонлар #ўртача қиймат #ишончлилик интервали #Пахта ифлослиги #пишмаган тола пластиги #намуна оғирлиги #тажриба қайталиги методика #нуқсонларни сонли характеристикалари #квадрат нотекслик #абсолют ва нисбий хатолик #кондицион оғирлик