Maqolalar : Tuychiyev Temur
Толадан улюк, майда ва йирик ифлосликларни тола тозалагичгача тозалаш самарадорлигини ошириш учун 5ДП-130 русумли аррали жин конструкциясида аррали цилиндрнинг ишчи камерадан чиққан қисмида арра айланиши бўйлаб 2 дона тозаловчи колосниклар ўрнатилган. Жин конструкциясида толани 2 дона тозаловчи колосникда тозаланиши толадаги нуқсон ва ифлосликларни камайтиради. Аммо ишчи камерадаги колосникли панжара билан биринчи тозаловчи колосник оралиқ масофасини катта қўйилиши, ушбу зонада толани чиқиндига керагидан ортиқча миқдорда ажралишига олиб келиб, умумий ишлаб чиқарилган тола миқдорига салбий таъсир этган.
Мақолада толанинг чиқиндига қўшилиб кетишини камайтириш мақсадида 20та аррали жинда ўтказилган тадқиқот ишларининг натижалари келтирилган. Тадқиқотларда колосникли панжара билан биринчи ажратувчи колосник оралиқ масофасини 170 мм дан 80 мм гача оралиқларда ўрганилди. Тадқиқот натижаларидан колосникли панжара билан биринчи ажратувчи колосник оралиқ масофаси 110 мм бўлганда чиқиндидаги ифлос аралашмалар миқдори қолган оралиқ масофаларга қараганда энг юқори бўлиб, ўртача 86,4 % ни ташкил этди. Чиқиндига қўшилиб ажралган толанинг миқдори чиқинди массасига нисбатан энг кам бўлиб, ўртача 13,6 % ни ташкил этди. Тозаланган толадаги нуқсонлар ва ифлос аралашмаларнинг массавий улуши энг кам бўлиб, ўртача 3,49 % га тенг бўлди. Буларни инобатга олган ҳолда 110 мм ли оралиқ масофа оптимал катталик деб қабул қилинди.
#сифат #чиқинди #тола #пахта #ифлослик #аррали жин #колосникли панжара #ажратувчи колосник
Мақолада тавсия этилган пахта регенератори чўткали барабанидан пахта бўлачасини отилиб чиқиши харакат қонунини ифодаловчи тенгламалар келтирилган, уларни аналитик ечимларини тахлилига кўра пахта бўлагини координаталар ўқлари бўйлаб силжиш қонуниятлари аниқланган. Ҳаракат траекториялари графиклари таҳлилига асосан тавсия параметрлари аниқланган.
Регенерациялаш жараёнида чўткали барабандан отилиб чиқаётган пахта бўлагининг массаси қанча катта бўлса, марказдан қочма куч шунча кўпаяди, траектория қисқа бўлади. Жумладан, пахта бўлагининг массаси 0,15·гр бўлганда унинг ҳаракат траекторияси узун бўлиб, чизиқли қонуниятда бўлади. Траекторияни йўналтиргичнинг бошланғич қисми билан узунлиги координаталари X = 24,1 мм ва Υ = 28,9 мм бўлса, ўрта қисмида X = 27,5·мм, Υ = 31,9·мм бўлади. Шунингдек, пахта бўлаги массаси 38·гр бўлганида, унинг ҳаракат траекторияси қисқа бўлиб, координаталари бошланғич зонада X = 6,3 мм ва Υ = 28,1·мм ҳамда йўналтиргич ўртасида X = 13,3·мм ва Υ = 37,7·мм га тенг бўлади. Таъкидлаш керакки, 90% пахта бўлаклари массаси 0,18÷0,22·гр дан ошмайди. Бунда пахта бўлагини энг мақбул траекторияларига кўра координаталари X= 18÷22·мм ва Y= 33,5÷36·мм оралиғида бўлиши тавсия этилади.
#пахта хом ашёси #масса #тезлик #силжиш #бурчак #йўналтиргич #чўткали барабан #ҳаракат қонуни #регенератор #траектория #ўқлар #оғирлик #отилиб чиқиши