Maqolalar
Ushbu maqolada korxonalarda mehnat muhofazasini tashkil etish va operativ boshqaruv tizimi samaradorligini oshirishga innovatsion yondashuv, boshqaruv jarayonining operatsion texnologiyalarini raqamlashtirish, IT axborot texnologiyalarni amaliy dasturini ishlab chiqish hamda sohalarga joriy qilish orqali, mehnat jarayonida xodimlarning sog‘ligi, xavfsizligi hamda ish qobiliyatini tiklashga qaratilgan tadbirlar bo‘yicha qabul qilingan qarorlarni iqtisodiy samaradorligini oshirish imkoni yaratilishi ilmiy asoslab berilgan.
#innovatsion yondashuv #mehnat muhofazasi #kasb kasalliklari #baxtsiz hodisalar #mehnat muhofazasini boshqarish #xavfsizlik siyosati
Paxtani jinlash jarayoni paxtani dastlabki ishlashda asosiy rol о‘ynaydi va yakuniy mahsulot sifatini belgilaydi. Jinlash jarayonida paxta xaroratining ahamiyati tolaning fizik xossalariga va uskunalarning ish unumdorligiga ta’siri bilan izohlanadi. Past хaroratlarda paxta xomashyosining jin ishchi kamerasi qismlari bilan ishqalanish koeffitsiyenti ortadi bu esa uskuna samaradorligiga salbiy ta’sir qiladi. Yuqori xaroratda tolalarning chigitdan ajralishi osonlashadi, ammo paxtani ortiqcha qizdirish tola strukturasining buzilishiga olib kelishi mumkin. Ushbu maqolada paxta haroratining jinlash samaradorligiga ta’siri, shuningdek tola uzunligi va kalta tolalar miqdori kabi parametrlar о‘rganilgan. Tajriba natijalari gistogramma kо‘rinishida keltirilgan bо‘lib, turli xarorat rejimlarining paxta tolasi sifat kо‘rsatkichlariga ta’sirini yaqqol kо‘rsatish imkonini beradi.
#tola sifati #paxta harorati #jinlash #tola namligi #tola shikastlanishi #jarayon samaradorligi
Мақолада тавсия этилган пахта регенератори чўткали барабанидан пахта бўлачасини отилиб чиқиши харакат қонунини ифодаловчи тенгламалар келтирилган, уларни аналитик ечимларини тахлилига кўра пахта бўлагини координаталар ўқлари бўйлаб силжиш қонуниятлари аниқланган. Ҳаракат траекториялари графиклари таҳлилига асосан тавсия параметрлари аниқланган.
Регенерациялаш жараёнида чўткали барабандан отилиб чиқаётган пахта бўлагининг массаси қанча катта бўлса, марказдан қочма куч шунча кўпаяди, траектория қисқа бўлади. Жумладан, пахта бўлагининг массаси 0,15·гр бўлганда унинг ҳаракат траекторияси узун бўлиб, чизиқли қонуниятда бўлади. Траекторияни йўналтиргичнинг бошланғич қисми билан узунлиги координаталари X = 24,1 мм ва Υ = 28,9 мм бўлса, ўрта қисмида X = 27,5·мм, Υ = 31,9·мм бўлади. Шунингдек, пахта бўлаги массаси 38·гр бўлганида, унинг ҳаракат траекторияси қисқа бўлиб, координаталари бошланғич зонада X = 6,3 мм ва Υ = 28,1·мм ҳамда йўналтиргич ўртасида X = 13,3·мм ва Υ = 37,7·мм га тенг бўлади. Таъкидлаш керакки, 90% пахта бўлаклари массаси 0,18÷0,22·гр дан ошмайди. Бунда пахта бўлагини энг мақбул траекторияларига кўра координаталари X= 18÷22·мм ва Y= 33,5÷36·мм оралиғида бўлиши тавсия этилади.
#пахта хом ашёси #масса #тезлик #силжиш #бурчак #йўналтиргич #чўткали барабан #ҳаракат қонуни #регенератор #траектория #ўқлар #оғирлик #отилиб чиқиши
Мақола пахтадаги табиий нуқсон ҳисобланадиган пишмаган тола пластигини аниқлаш методикасини ишлаб чиқишга бағишланган. Мақолада пахтадаги пишмаган тола пластигини технологик жараёнларда тозаланиши деярли ўрганилмаганлиги, уни маълум бир қисми тола таркибида бўлиши кўрсатиб ўтилган.
Пишмаган тола пластигини аниқлашда пахта ифлослиги ва намлигини эътиборга олиниши, пахтани физик оғирлиги эмас балки, кондицион оғирлиги бўйича ҳисоблаш ишларини олиб бориш кераклиги асосланган. Пахтани кондицион оғирлигини аниқлаш формулалари берилган.
Мақолада пахтадаги пишмаган тола пластигини аниқлаш методикасини характерловчи асосий кўрсаткичлар намуна олиш тартиби, намуна олиш нуқталари сони, намуна оғирлиги ва тажриба қайталиги белгилаб олиниб, уларни рационал қийматларини аниқлаш бўйича ўтказилган тажриба натижалари келтирилган. Тажриба натижалари статистик қайта ишланиб пишмаган толани асосий сонли статистик характеристикалари жумладан ўртача квадрат чекланиш, квадрат нотекслик, абсолют ва нисбий хатоликлар аниқланган. Намуна олиш нуқталари сони, намуна оғирлиги ва тажриба қайталиги билан абсолют ва нисбий хатоликлар ўртасидаги боғланишлар олинган.
Тажриба натижалари ва уларни қйта ишлаш кўрсаткичларини таҳлили асосида пахта таркибидаги пишмаган тола миқдорини керакли минимал хатоликни берувчи намуна олиш нуқталари сони, намуна оғирлиги ва тажриба қайталигини рационал қийматлари тавсия этилган.
#дисперсия #нуқсонлар #ўртача қиймат #ишончлилик интервали #Пахта ифлослиги #пишмаган тола пластиги #намуна оғирлиги #тажриба қайталиги методика #нуқсонларни сонли характеристикалари #квадрат нотекслик #абсолют ва нисбий хатолик #кондицион оғирлик